UzAuto Motors компанияси автомобиль харид қилиш истагида бўлган фуқароларни турли акция ва таклифлар билан хурсанд қилишда давом этади.
Эндиликда Malibu Turbo ҳамда Tracker Premier АТ харид қилиш истагида бўлган харидорларда автомобилни байрамона чегирма асосида сотиб олиш имконияти мавжуд.
Мустақиллик байрами арафасида ташкил қилинган акция доирасида ушбу моделдаги автомобиллар учун 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширган харидор 20 миллион сўмгача чегирмага эга бўлади.
Компания томонидан тақдим этилаётган чегирмали нархлар қуйидагича:
Malibu Turbo 2,0 — 302 миллион сўм ўрнига 282 миллион сўмMalibu Turbo 1,5 —270 миллион сўм ўрнига 250 миллион сўмTracker Premier АТ — 215 миллион сўм ўрнига 190 миллион сўм
Чегирмалар 2019 йилнинг 21 августидан 10 сентябрига қадар амал қилади.
Изоҳ (0)