20 августдан Ўзбекистон тижорат банклари томонидан валюта айирбошлаш шохобчаларида нақд валюта — доллар сотиш бошланган эди. Ҳозирда аксарият валюта айирбошлаш жойлари олдида навбатлар юзага келган, деб хабар беради Sputnik.
«Шохобчалар олдида бир нечта ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларини кўриш мумкин», — дейилади хабарда.
Эҳтимол, бундай чоралар одам гавжум бўладиган жойларда ҳуқуқбузарликни олдини олиш ва аҳолини «валютафуруш»лардан тўсиш учун амалга оширилмоқда.
«Ички ишлар ходимлари пайдо бўлиши билан «валютафуруш»лар дарҳол ғойиб бўлди. Одамлар сумкаларда пул олиб келишмоқда. Шу билан бирга, валюта сотиб олишга ҳеч қандай чекловлар йўқ, аммо баъзи банкларда тез тугамоқда», — дея таъкидланади хабарда.
Изоҳ (0)