Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.
Унда Марказий сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар тавсия этиш ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Сайлов кодексининг 12-моддасига асосан кенгаш томонидан Марказий сайлов комиссияси аъзолигига Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети проректори Гулноз Исмоилова ҳамда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжаев тавсия этилди.
Изоҳ (0)