Шавкат Мирзиёев Мўйноқ туманига келиб, Амударё делтасида кичик сув ҳавзаларини барпо этиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.
2019—2022 йилларга мўлжалланган ушбу лойиҳа сув ҳавзаларини самарали бошқариш орқали ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни яхшилашга қаратилган.
Давлат раҳбари ҳудудда чорвачилик ва балиқчиликни ривожлантириш орқали иш ўринлари, аҳоли даромадларини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.
Изоҳ (0)