Марказий банк бундан кейин валюта сотиш ва сотиб олиш нархларини белгиламайди. Бу ҳақда Марказий банк раиси Мамаризо Нормуродов муассасада бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилди.
Нормуродовга кўра, бу нарх бозорда мустақил шаклланади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистонда долларнинг расмий курси салкам 9400 сўмга етгани билдирилганди.
Изоҳ (0)