Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини янада ошириш ва ҳар томонлама мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда агентлик директори ўринбосари Саида Мирзиёева маълум қилди.
Қайд этилишича, қизғин мунозаралар чоғида миллий бренд ва мамлакат имижига таъсир этувчи асосий омиллар, жумладан, инвестиция муҳити, савдо ва бизнес эркинлиги, давлат бошқарувининг самарадорлиги, миллий меросни асраш, инсон капиталини ривожлантириш, таълим, соғлиқни сақлаш, экология ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.
«Мақсадимиз — Ўзбекистонни жаҳон ҳамжамиятига катта имкониятлар мамлакати сифатида таништириш, диёримизнинг ноёб салоҳиятини очиб бериш. Албатта, бу осон иш эмас. Лекин ишончим комилки, кучли жамоамиз саъй-ҳаракатлари ва давлат идоралари билан ҳамкорликдаги ишимиз туфайли биз юксак натижаларга эришамиз, дунёга янги Ўзбекистонни намойиш эта оламиз!» — дея ёзув қолдирган Саида Мирзиёева.
Изоҳ (0)