Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ўзи яратган қўшиққа клип суратга олди, деб хабар бермоқда «ТАСС». Видеоклип 20 август куни унинг Instagram’даги саҳифасига жойланган.

Фото: «1news»

Клипда Нурсултон Назарбоев тоғ этагида сайр қилиб, ватани ҳақида қўшиқ хиргойи қилаётгани акс этган.

Хабарда айтилишича, қўшиқ матни Назарбоевнинг ўзига тегишли, мусиқасини бастакор Алтинбек Коразбаев яратган. Кадр ортида эса шу қўшиқни профессионал артистлар ижро этган.