Бошқирдистондаги наркодиспансер бемори касалхонада бомба борлиги ҳақидаги ёлғон хабари учун судда жавоб беради, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Маълум бўлишича, у шу йўл билан беморлар эвакуация қилинаётганда касалхонадан қочмоқчи бўлган. Воқеа республиканинг Белебеев туманидаги касалхонанинг наркология бўлимида содир бўлган.
Милицияга пиёнисталар ва гиёҳвандлар даволанувчи бўлимда бомба ўрнатилгани ҳақида аноним мурожаат келиб тушган. Касалхонага етиб келган мутахасслар у ерда ҳеч қандай портловчи қурилма топмаган, лекин жиноятчини кимлигини аниқлаган.
У наркология бўлимининг 37 ёшли бемори эканлиги маълум бўлган. Айбдор эркакнинг айтишича, бундай ҳаракатни эвакуация қилинаётган одамлар тўдасида яшириниб, касалхонадан чиқиб кетиш мақсадида амалга оширган.
Террорчилик ҳаракати ҳақида ёлғон маълумот тарқатгани иши судга оширилган бўлиб, эркак 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Изоҳ (0)