Британиянинг Хилсборо шаҳрида яшовчи Бен Маскрофт ўз орзусини амалга ошира олмагани учун 95 килограммга озди, деб ёзади «Korrespondent.net».
176 кг вазнли британиялик азалий орзусини амалга оширишга — Буюк Хитой деворига чиқишга қарор қилган, аммо самолётдаёқ ноқулайликларга дуч келган. Чунончи, хавфсизлик камарини узайтиришга тўғри келган, кўтарма столча эса унинг қорни туфайли пастга тушмаган.
Маскрофт учун энг катта руҳий зарба Буюк Хитой деворига зина орқали кўтарила олмагани бўлди.
Эркак уйга ўз ҳаётини ўзгартириш вақти келгани ҳақидаги фикр билан қайтди. У озишни истовчилар учун ташкил этилган клубга аъзо бўлди ва катта муваффақиятга эришди. Маскрофт 95 килограммга озди, йил одами мақомини қўлга киритди ва ўз жуфтини учратди.
Энди Маскрофт севгилиси билан бирга Буюк Хитой деворини забт этмоқчи.
Изоҳ (0)