Нью-Йоркдаги метро вагонига баҳайбат бешиктерватар кириб олди ва Twitter юлдузига айланди, деб ёзмоқда New York Post.
Like most New Yorkers, I’m frightened by the gigantic praying mantis on the subway but also relieved that he didn’t yell “It’s showtime!” pic.twitter.com/58sPRZVvfn
— Keith Powers (@KeithPowersNYC) August 13, 2019
Шаҳар кенгаши аъзоси Кит Пауэрс метрода кетаётган пайтда бошқа йўловчи у узун оёқли ҳашаротдан хавфли яқинликда ўтирганидан огоҳлантирган. Кит Пауэрс Twitter’да метро вагони деворидаги баҳайбат бешиктерватар суратини жойлаганидан кейингина четга ўтган.
«Нью-Йоркнинг аксарият аҳолиси каби мен ҳам метродаги баҳайбат бешиктерватардан қўрқаман», — деб изоҳ ёзган у жойлаган суратига.
«Вой товба, кенгаш аъзоси ҳам шундай нарсалар ёзиши мумкинми?», — деб изоҳ қолдирган Twitter фойдаланувчиларидан бири.
Изоҳ (0)