18 август, якшанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 17-турида Наманганнинг «Навбаҳор» клуби сафарда «Андижон»га қарши майдонга тушди.
Беллашувнинг 52-дақиқасида наманганликлар ярим ҳимоячиси Азиз Турғунбоев «Андижон» дарвозасига гол урди.
Шу тариқа «Навбаҳор» водий дербисида «Андижон»дан 1:0 ҳисобида устун келди.
Мазкур ўйиндан сўнг «Наманган» очколари сонини 25 тага етказиб олди ва мусобақа жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. «Андижон» эса 16 очко билан 10-ўринда бормоқда.
Суперлига
18 август, якшанба
17-тур баҳси
«Андижон»—«Навбаҳор» 0:1
Гол: 0:1 — 52 Азиз Турғунбоев«Андижон»: Руслан Матниёзов, Радосав Алексич, Бобур Акбаров, Аброр Ҳусинов, Хушнудбек Авилов, Дилшод Раҳматуллаев, Фарҳод Бекмуродов, Абдураҳмон Абдулҳақов (Қаҳрамон Баҳодиров, 59), Сардор Азимов, Рўзимбой Аҳмедов, Шаҳзод Убайдуллаев (Давронбек Исоқов, 72)
«Навбаҳор»: Ўткир Юсупов, Азиз Иброҳимов, Азим Аҳмедов, Иван Соловёв, Азиз Турғунбоев, Обид Жўрабоев, Игор Голбан, Жаҳонгир Меҳмонов, Илҳом Алижонов, Аббос Ғуломов, Амирбек Жўрабоев
Огоҳлантиришлар: Аброр Ҳусинов (13), Илҳом Алижонов (37), Жаҳонгир Меҳмонов (70), Обид Жўрабоев (76)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)