Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 19—20 август кунлари Хитойга расмий ташрифни амалга оширади, дея хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
Қайд этишларича, ташриф дастурида Хитой раҳбари ўринбосари Ван Сишан ва Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван I билан учрашувлар кўзда тутилган.
Қўшимча қилишларича, Абдулазиз Комилов Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонасининг янги биноси очилиш маросимида ҳам иштирок этади.
Изоҳ (0)