Санкт-Петербургдаги бозорда травматик қурол ишлатиш ҳолати кузатилган оммавий муштлашув юз берди, уч иштирокчи жароҳат олди. Бу ҳақда «ТАСС» Россия Ички ишлар вазирлигига таяниб хабар бермоқда.
«Kun.uz»нинг ёзишича, жабрланганлар касалхонага олиб кетилган. Таъкидланишича, савдо жойи учун келиб чиққан баҳс можарога сабаб бўлган.
«Свободная пресса» хабарига кўра, муштлашувда умумий сони камида саккиз кишидан иборат бўлган Ўзбекистон ва Озарбойжон фуқаролари иштирок этган.
Полициядан маълум қилишларича, можаро давомида травматик қурол ишлатилган. «Фонтанка»нинг ёзишича, жанжал иштирокчиларидан бири рақибларига бита (тўқмоқ) билан ҳужум қилган.
Полиция воқеа юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Изоҳ (0)