АҚШ миллий океанография ва атмосфера тадқиқоти бошқармаси олимларининг ҳисоб-китобларига кўра, июль ойи сўнгги 140 йилдаги энг иссиқ ой бўлди, деб хабар беради «РБК».
Таъкидланишича, ўтган ой давомида рекорд даражадаги иссиқ ҳарорат қайд этилган, Арктика ва Антарктидадаги музиликлар баландлиги эса тарихий минимумга етган.
Олимларнинг сўзларига кўра, июль ойида Ер сайёрасидаги ўртача ҳарорат 2016 йилда ўрнатилган рекорддан ҳам ўтиб тушган.
Умуман олганда, ўтган биринчи ярим йилликда ҳаво ҳарорати ўта иссиқ бўлган. Айниқса, бу Шимолий ва Жанубий Америка, Австралия, Янги Зеландия, Африканинг жанубий қисмлари, ғарбий Атлантиканинг айрим ҳудудларида кузатилган. Франция, Германия ва Нидерландияда рекорд кўрсаткичлар қайд этилган.
Шу билан бирга, олимларнинг таъкидлашича, сайёранинг асосий қисмида иссиқ ҳарорат кузатилган бўлса, Россия ва Скандинавияда ўртача ҳарорат анча паст бўлган.
Изоҳ (0)