Facebook ижтимоий тармоғидаги «Халқ билан мулоқот» гуруҳида 16 август куни Вазирлар Маҳкамаси ходими ва ўзини тадбиркор деб атаган фуқаро ўртасида юзага келган тортишув акс этган видео эълон қилинди ва муҳокамаларга сабаб бўлди. Бу ҳақда ҳукумат порталида маълум қилинган.
Мазкур масала юзасидан фуқаро билан қўпол муомалада бўлган ходим устидан хизмат текшируви ўтказилди.
Вазирлар Маҳкамаси ходими хизмат вазифасига номувофиқ, деб топилди ва эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.
Изоҳ (0)