Афғонистондаги «Толибон» ҳаракати етакчиси мулла Ҳайбатуллоҳ Охунзоданинг укаси Покистоннинг Кветта шаҳри яқинидаги портлашда ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Қайд этилишича, Ҳофиз Аҳмад Покистондаги Қосимобод қишлоғида ҳалок бўлган.
Кветта шаҳри яқинидаги масжидлардар бирида 16 август куни портлаш содир бўлган эди. Pakistan Today хабарига кўра, портлаш оқибатида 5 киши ҳалок бўлган, 20 нафардан ортиқ киши жароҳатланган.
Портлаш ҳудуди қуршаб олинган, жиноятчи қидирилмоқда. Ҳозирча Покистон ҳудудидаги ҳеч қайси эксремистик гуруҳ содир бўлган воқеа учун жавобгарликни зиммасига олмаган.
Изоҳ (0)