Одессанинг Tokio Star меҳмонхонасида ёнғин юз берди, деб хабар бермоқда «Korrespondent.net».
Қайд этилишича, ёнғин 17 август куни соат 01:34 ларда меҳмонхонанинг 2-қаватида содир бўлган ва қарийб 1000 метр майдонни қамраб олган. Оқибатда камида 8 киши ҳалок бўлган, 10 киши жабрланган.
Ёнғинни ўчириш учун 13 та ўт ўчириш машинаси ва 60 нафардан ортиқ қутқарувчи жалб этилган. Ёнғин соат 4:32 да ўчирилган.
Украина ФВВ кейинчалик Одесса меҳмонхонасидаги вазият ҳақида брифинг ўтказиб, фожиа тафсилотлари очиқланишини билдирган.
Изоҳ (0)