Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бу галги учрашув «Микрокредитбанк» АТБ бошқаруви раиси О.Алмардонов иштирокида 17 август куни Тошкент вилоятининг Пискент, Паркент ва Бўстонлиқ туманларида бўлиб ўтди.

Мулоқотлар давомида Президентимиз томонидан қабул қилинган янги фармон ва қарорлар, шунингдек, хорижий кредит линиялари, экспорт ва экспортолди молиялаштириш, экспорт кредитлари ва таваккалчиликларини суғурталаш механизмларини самарали ташкил этиш, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали олинадиган кредит фоизларини компенсация қилиш ва кафиллик бериш тартиблари бўйича батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, асосий эътибор тадбиркорлик субъектларининг муаммоларига қаратилиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Ўтказилган сайёр учрашувларда 150 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этиб, кредитлашга оид 35 та масала, интернет-банк хизмати билан боғлиқ 11 та масалалар кўтарилди. Тадбиркорлар томонидан йўлланган ҳар бир мурожжат диққат билан тингланиб, аксарияти жойида ҳал этилди.

Ўтказилган сайёр учрашувдан сўнг вилоятдаги бир қатор лойиҳаларга ташриф буюрилиб тадбиркорларнинг муаммолари жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижонда кўп қаватли уйда газ чақнади (видео)
Спорт
“Реал” “Барселона”га қарши. Испания Кубогининг ярим финалига қуръа ташланди 
Маҳаллий
Ўзбекистон қонунчилигида 1 февралдан нималар ўзгаради?