АҚШнинг Виржиния штатининг Энрико округида уй остоналарига телевизор қўйиб кетаётган номаълум шахс видеога олинди. Tjournal’нинг ёзишича, унинг ўзи ҳам бошига телевизор кийиб олган.
Қарийб 50 та уй эгалари остонада телевизор топиб олган. Улар номаълум шахсни «телевизион Санта-Клаус» деб атаган. Шундай ҳолат 1 йил аввал — 2018 йилнинг августида қўшни округда ҳам содир бўлган. Унда қарийб 20 та уй остонасига телевизор ташлаб кетилган.
Маҳаллий аҳоли буни зериккан мактаб ўқувчиларининг ҳазили деб қабул қилмоқда.
Изоҳ (0)