Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия Федерал хавсизлик хизматига қарашли Чегара хизмати 2019 йилда мамлакатга ишлаш учун келган хорижлик фуқаролар ҳақида маълумот берди.

Фото: Asia-Plus

Фото: Asia-Plus

2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида 2,4 миллион хорижлик Россияга ишлаш учун келгани билдирилган.

Январь—июнь ойлари давомида Россияга 15 миллиондан ортиқ хорижлик иш, туризм, ўқиш, танзит қатнов, транспорт воситаларига хизмат кўрсатиш каби мақсадларда келган.

Биринчи ярим йилликда Ўзбекистон етакчилик қилмоқда. Эълон қилинган маълумотларга кўра, Россияга ўтган вақт оралиғида 918 минг ўзбекистонлик ишлаш учун борган. Ундан кейинги ўринни 523,9 минг кўрсаткич билан Тожикистон эгаллади. Қирғизистон — 265 минг, Украина — 164,4 минг, Қозоғистон — 105,3 минг.

Январь—июнь ойлари давомида Хитойдан ишлаш учун келган фуқаролар сони 50,2 минг кишини ташкил этса, Германиядан келганлар сони 10,8 мингга тенг. Туркиядан эса 10,2 минг одам ишлаш мақсадида Россияга келган.

Бундан ташқари, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 3,7 минг АҚШ фуқароси, шунингдек, 4,3 минг Буюк Британия фуқароси ишлаш учун келгани маълум бўлди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистон 2022 йилда картошка сотиб олишни камайтирди. Маҳаллий етиштириш эса ошган 
Дунё
Байден Украинага F-16 қирувчилари етказиб берилмаслигини айтди. Оқ уй бунга изоҳ берди
Кино
Мушук Леопольд образини яратган рассом Вячеслав Назарук вафот этди