• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Хоразмда «снос»га тушган уй эгаси: Бир иложини қилиб бош вазирни кўчамизга олиб келдик

    Урганчдаги Истиқлол кўчасида «снос»га тушган уйда яшовчи фуқаролар мутасаддиларнинг ноқонуний ҳаракатидан шикоят қилиб бош вазирни ўз маҳалласигача олиб келган. Лекин бу иш ҳам уларга фойда бермаслигидан хавотирда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Уй эгасини рози қилиш

    Хоразм вилояти Урганч шаҳар ҳокимининг 2016 йил 10 августда Истиқлол кўчасида жойлашган эски, якка тартибда қурилган турар жойларни бузиб олиш ҳудуди, деб эълон қилиш тўғрисида қарори қабул қилинган. Истиқлол кўчасининг «снос»га тушган ҳудудида жойлашган уйларнинг ўрнида турар жой бинолари қуриш учун «Адамбой-Шукуржон» корхонасига Урганч шаҳар ҳокимининг 2018 йил 24 ноябрдаги қарорига асосан ер майдони ажратиб берилган. Қурувчи корхона ҳокимлик билан 2018 йил 17 ноябрь куни тузилган келишув шартномасига кўра, бузилишга тушган жой мулкдорларига аввалгисидан кам бўлмаган саҳндаги битта квартира билан таъминлаш мажбуриятини олган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Лекин...

    «Истиқлол» кўчасининг бузилиш ҳудудида жойлашган 9-уй 2-хонадонда яшовчи Диана Матмуратованинг айтишича, қурувчи «Адамбой-Шукуржон» жамияти раҳбари ишни дўқ-пўписа билан бошлаган.

    — 2018 йилнинг сентябрь ойида қурувчи корхона раҳбари Руҳия Раҳимова ва Урганч шаҳар ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари Наримон Кенжаев бирга келишди. Бизга ижара уйига чиқиб туришимизни айтишди. Рози бўлмадик. Октябрда қўрқитишлар бошланди. Қўшниларимизни чиқариб юбориб, уларнинг уйларини бузиб, уйимиз атрофини авария ҳолатига келтириб қўйди. «Чиқмасанглар умумий ётоқхонага мажбурий кўчирамиз», деб дўқ қилишди, — дейди Диана Матмуратова.

    Уй эгаларининг «Нега фуқаролар ҳақ-ҳуқуқларини поймол қиляпсизлар, биз 10 та одам қаерга борамиз?», деган саволига ҳокимлик вакили «Мен сенга туғ дедимми», дея жавоб қайтарган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    10 нафар одамга бир хонали ижара уйи

    Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 2019 йил 22 апрелдаги ҳал қилув қарорига кўра, Диана Матмуратова ва унинг оила аъзолари уйдан мажбурий тартибда чиқарилиши ва уларнинг уйи ўрнида қурилиши белгиланган кўп қаватли турар жой қуриб битказилгунига қадар Гурлан кўчаси 53-уй, 4-хонадонга кўчирилиши белгиланган. Уларнинг вақтинчалик ижараси учун ойига 600 минг сўмдан, олдиндан 12 ой учун жами 7 миллион 200 минг сўм тўлаб бериш мажбурияти юклатилган.

    Фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилояти судининг судьяси Ж.Матниязов томонидан чиқарилган 2019 йил 20 июнь кунги апелляция инстанциясининг ажримига кўра эса Боғот туманлараро суди томонидан чиқарилган оила аъзоларини уйдан мажбурий тартибда чиқарилиши ва уларнинг уйи ўрнида қурилиши белгиланган кўп қаватли турар жой қуриб битказилгунига қадар Гурлан кўчаси 53-уй, 4-хонадонга кўчирилиши бекор қилиган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Судда айтилган, Гурлан кўчасидаги 53-уй, 4-хонадонга борганимизда у ерда бошқа оила яшаётганига гувоҳ бўлдик. Оиламизнинг 10 нафар аъзоси 85 квадрат метр жойда яшаймиз. Урганч шаҳрида 600 минг сўмга 1 хонали уйни ижарага олиш мумкин. Шунча одам бир хонали уйда қандай қилиб яшаймиз, ахир?! — дея таъкидлади хонадон соҳиби.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Уй кимники ўзи?

    Урганч шаҳар ҳокимлиги томонидан 2019 йил 18 апрель куни тақдим этилган маълумотномада Истиқлол кўчасидаги 9 ва 10-уйлар давлат уй-жой фондига қарашли муниципиал хонадон эканлиги ҳамда ушбу турар жойлар фуқароларга хусусийлаштириб берилмаганлиги кўрсатилган.

    Лекин қурувчи 9 ва 10-уйларда яшаб келган кўплаб хонадон эгаларига уй-жой ёки моддий маблағ билан таъминлаб, «снос»га тушган уйлардан чиқариб юборган.

    «Снос»га тушган уйда ҳалигача яшаб келаётган бир хонадон соҳибининг айтишича, улар иложсизликдан қурувчи билан шартнома тузишга мажбур бўлган.

    — Чунки уйларнинг ҳужжати йўқ, мажбурий ижро чиқишимизни талаб қилиб туриб олди. На илож, шаҳар четидан 200 квадрат метр ер майдони ва 125 миллион сўм олдик,— деди хонадон соҳиби.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Диана Матмуратованинг маълум қилишича, уй унинг бобосига пахта заводида ишлагани учун берилган.

    — Ушбу хонадонда 64 йилдан буён яшаб келмоқдамиз. Мустақиллик йилларидан буён уйни хусусийлаштириб олиш учун роса уриндик, натижа чиқмади. Уй ҳужжатларини 1995 йилда ҳокимиятдан келиб олиб кетишган, шу бўйича йўқ. Ҳозиргача коммунал тўловларни тўлаб келмоқдамиз, — деди Диана.

    Шу ўринда бир савол туғилади — ўтган йиллар давомида бирор мутасадди наҳот уй кимники, қани ҳужжатинг, деб сўраб келмаган бўлса?

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ундан ҳам қизиғи...

    Фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилояти судининг судьяси Ж.Матниязов томонидан чиқарилган 2019 йил 20 июнь кунги апелляция инстанциясининг ажримида келтирилган маълумотга кўра Истиқлол кўчасида жойлашган 9 ва 10-уйлар «Яшаш учун хавфли» деб топилгани қайд этилган. Яъни 2018 йил 3 ноябрдаги Урганч шаҳар Истиқлол кўчасида жойлашган йиқилиш зонасига тушган уйларнинг техник хавфсизлик ҳолатини ўрганиш бўйича тузилган далолатномада ушбу манзилда жойлашган уй-жойлар 1938 йилда қуриб битказилгани, муҳандислик ёритиш тизимлари аҳволи талаб даражасида белгиланган меъёр даражасида ишламаётганлиги, уйларнинг ташқи кўриниши шаҳар кўркини бузиб турганлиги, фундаментал қисми йўқ бўлганлиги сабабли бузилиш даражасига келганлиги, уйларнинг атрофи санитария-гигиена қоидаларига жавоб бермаслиги, уйларнинг канализация қувурлари носоз ҳолатдалиги, иситиш тизимидаги, уйларда газ ва ичимлик суви қувурлари олиб ташланганлиги, уйлар ҳудудида эркин ҳаракатланиш учун қутқарув йўллари ва бошқа ўтиш жойлари мавжуд эмаслиги баён қилиниб, ушбу уйларда аҳоли яшашлари учун кўрсатилган камчиликлар инобатга олиниб, «Яшаш учун хавфли» деган хулосага келинган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Хонадон эгаларининг маълум қилишича, мутасаддилар уйни кўрмасдан далолатнома тузган. Чунки айни вақтгача газ таъминоти, электр, сув тизими ҳеч қандай узилишларсиз ишлаб келмоқда.

     

    Ўликларга келган огоҳлантириш

    Урганч шаҳар ҳокими ўринбосари (Ў.Рўзметов)дан Абдулла Матмуратов номига 2019 йилнинг 11 март куни турар жой бузилиши бўйича Истиқлол кўчаси, 9-уй 2-хонадон манзилига такроран огоҳлантириш хати келган. Қарангки, Абдулла Матмуратов бундан 19 йил аввал ҳаётдан кўз юмган. Абдулла Матмуратовнинг ўғли Давлет Матмуратовнинг айтишича, у хат олиб келган почта ходимига «Сиз адашиб қолдингиз шекилли, хатни бошқа жойга олиб боришингиз керак», деб киноя қилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    2019 йилнинг 14 июнь куни шаҳар реконструкция қилиниши муносабати билан бузилаётган кўп қаватли ва якка тартибда қурилган уйлар ва нотурар жойлар мулкдорларининг ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан бузиладиган уйлар (квартиралар), иморатлар, иншоотлар, кўчириладиган дарахтлар учун фуқаролар ва юридик шахслар тўлов миқдорини ҳамда компенсация турини белгилаш бўйича махсус комиссия йиғилишининг баёни тасдиқланган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ушбу баённомага кўра, Истиқлол кўчаси 9-уйда яшовчи фуқаро Петр Калягин комиссияда қатнашиб, ер участкаси ажратиб беришни сўраб мурожаат қилгани қайд этилган. Аслида Петр Калягин бундан 3 йил аввал оламдан ўтган.

    Шунингдек, ушбу коммиссия йиғилишида Айимгул Тўраева қатнашиб, 3 хонали уй ва 200 миллион сўм пул ажратиб беришни сўрагани қайд этилган. Айимгул Тўраева бундан 20 йил аввал Қозоғистонга кўчиб кетган ва бошқа мамлакат фуқаролигини олган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Истиқлол кўчасига Бош вазир ташрифи

    Бош вазир Абдулла Арипов июль ойида Урганч шаҳри Ашхобод кўчасида истиқомат қилган аҳоли ва шаҳар ҳокимлиги ўртасида келиб чиққан тушунмовчиликни ўрганиш учун борган эди. Диана Матмуратова ва унинг оила аъзолари ҳам бош вазир келган ҳудудга бориб, ўз арзларини айтади.

    — Бош вазир келганини эшитиб бордик. Аввал ички ишлар ходимлари бизни бошқа томонга кетказиб юбормоқчи бўлишди. Бир иложини қилиб бош вазирни кўчамизга олиб келдик. У киши билан бирга вилоят ҳокими ҳам келди. Ҳолатни тушунтирганимиздан кейин бош вазир биз ҳозир яшаб турган 85 метр квадрат уйга яна 10 квадрат метр қўшиб, шунга тенг хонадон ажратилишини айтдилар, — деди Матмуратова.

    Хонадон эгалари бу ишдан ҳам фойда чиқмаслиги мумкинлигидан хавотирда, улар ҳеч кимга ишонмай қўйганликларини билдирмоқда.

    Урганч шаҳар ҳокими Шуҳрат Абдуллаевнинг «Дарё»га маълум қилишича, Диана Матмуратованинг мурожаати бўйича вилоят прокурори иш олиб бормоқда.

    «Дарё» воқеалар ривожини кузатиб боради...

    16.08.2019, 13:35   Изоҳ (0)   56676
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарёда ўқишга киритиш эвазига 8,7 млн сўм пора олган коллеж директор ўринбосари қўлга олинди

    16.08.2019, 13:30

    Қамашида МИБ 50 дан ортиқ оила учун тадбир ўтказганидан сўнг 14 та оила ярашишга қарор қилди

    16.08.2019, 13:24

    Андижонда «Янги бозор» деҳқон бозори бир ярим йиллик танаффусдан сўнг қайтадан таъмирланиб, фойдаланишга топширилди

    16.08.2019, 13:11

    Урганчдаги Чондирқиёт қишлоғида палатка ва капа қуриб яшаётган аҳоли турмуш шароитидан фоторепортаж

    16.08.2019, 12:34

    Қонунчилик палатаси спикери ва Сенат раиси ижтимоий тармоқларда саҳифаларини очди

    16.08.2019, 11:45

    Ўзбекистондаги айрим банкларда доллар 9100 сўмгача кўтарилди

    16.08.2019, 11:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla АҚШда илк бор роботакси хизматини ишга туширди (видео)

    Технологиялар | 23 июн, 15:10

    Давлат хизматчисининг ноқонуний совға олгани учун жавобгарлик масаласи кўриб чиқилмоқда — Антикоррупция агентлиги

    Ўзбекистон | 23 июн, 14:50

    АҚШ ҳужумидан олдин Эрон бойитилган уран захирасининг катта қисмини яширишга улгурган — Reuters

    Дунё | 23 июн, 14:40

    FIFA Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди

    Спорт | 23 июн, 14:32

    Хатолик ёки тузоқ? “Калмар ўйини”да томошабинларни ўйлантирган эпизод

    Кино | 23 июн, 14:32

    АҚШда “Ҳизбуллоҳ”га алоқадорликда гумонланаётганларни таъқиб қилиш бошланди

    Дунё | 23 июн, 14:28

    Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Мўғулистонга боради

    Ўзбекистон | 23 июн, 14:25

    Японияда гуруч нархи кескин ошиб кетди

    Дунё | 23 июн, 14:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.