Ўзбекистондаги айрим банклар 16 август куни долларни 9100 сўмдан сотишни, 9055 сўмдан сотиб олишни бошлади. Сўнгги уч кун ичида банкларда доллар курси камида 100 сўмга ошди, деб ёзмоқда Spot.
Америка валютаси ҳам биржада ўсиб бормоқда. Ўзбекистон валюта биржасидаги савдолар якуни бўйича 15 август куни доллар 9061 сўмни ташкил этган бўлиб, бу 14 августдаги нархдан 45 сўмга кўп.
Август ойи бошида кескин пасайган биржадаги савдо ҳажми аста-секин тикланишда давом этмоқда ҳамда 15 август натижаларига кўра, 111 миллион долларни ташкил этди. Таққослаш учун, 8 августдан 13 августгача савдо ҳажми 95 миллион долларни ташкил қилди. Бунда доллар 8950 сўм атрофида савдо қилинган.
Марказий банк 16 августдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилаган эди. Унда доллар 179 сўмга кўтарилиб, 9061 сўмга етгани маълум қилинган.
Изоҳ (0)