Урганчдаги Ашхобод кўчасидан Чондирқиёт қишлоғи ҳудудига кўчириб юборилган ва далада палатка ва капа қуриб яшаётган аҳоли турмуш шароити ҳақида «Дарё» мухбири фоторепортаж тайёрлади.
Эслатиб ўтамиз, Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги «Ашхобод» маҳалласида яшовчи аҳолига ер ўрни ажратиб берилган, аммо компенсация пули тўланмаганди. Ҳокимлик вакиллари бир қанча вақтдан бери ваъда бериб келган, ниҳоят сабр косаси тўлган юзлаб уйсиз фуқаролар 26 июль куни кечаси 21:00 да Урганч—Ҳазорасп автомобиль йўлини тўсиб қўйган.
Вазиятга аралашган вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов 10 августгача компенсация бўйича тўлиқ ҳисоб-китоб қилинишини билдирган. Кейинроқ Президент Шавкат Мирзиёев Хоразмда юзага келган вазиятни ҳал қилиш учун бош вазир Абдулла Ариповни ҳудудга юборган. Шу куни Чондирқиётга кўчирилган аҳолига 1—2 ой аввал ваъда қилинган компенсация пуллари тарқатила бошланди. Бош вазир йиғилиш ўтказиб, Урганч шаҳри ҳокими ва прокурорига ҳайфсан берган. Бундан буён компенсация тўланмаган ва олдиндан огоҳлантирилмаган турар ва нотурар жойларни бузиш тўхтатиладиган бўлди.
Чондирқиёт қишлоғи ҳудудига кўчириб юборилган ва далада палатка ва капа қуриб яшаётган аҳоли турмуш шароити
Чондирқиёт қишлоғи ҳудудига кўчириб келинган аҳоли учун уйлар қуриш жараёни
Изоҳ (0)