Департаментнинг Узун туман бўлими ва туман прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбирда Сариосиё тумани агросаноат касб-ҳунар коллежи директори ўринбосари I.М. ушбу коллежга ўқишга жойлаштириш ҳамда келгусида танишлари орқали тумандаги педагогика касб-ҳунар коллежига ўқишни кўчиртириб бериш эвазига фуқаро Н.Н.дан 8,7 миллион сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан I.М.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)