МИБ Қамаши туман бўлими ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда 14 та оила яраштирилди. Бу ҳақда «Дарё»га МИБ Қашқадарё вилоят бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
МИБнинг Қамаши туман бўлими ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда туман хотин-қизлар қўмитаси, маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари ва 50 дан ортиқ ажрашган оила иштирок этган. Тадбирда сўз олган масъуллар эр-хотин ўртасидаги арзимас келишмовчилик сабаб оиланинг бузилиб кетиши нақадар аянчли ҳолат эканлигини таъкидлаб, ажрашган оила вакилларига ўзаро ярашиш таклифини ўртага ташлаган. МИБ томонидан илгари сурилган ушбу таклифлар туман хотин-қизлар қўмитаси томонидан ҳам қўллаб-қувватланган.
— Шундан сўнг, 14 та оила ташшаббус кўрсатиб, алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатларини қайтариб олишга, ярашиб бирга яшашга қарор қилди. Натижада 29 нафар фарзанд ота-она меҳридан бирдек баҳраманд бўлиш имконига эга бўлди, — дейилади матбуот хизмати хабарномасида.
Изоҳ (0)