Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

15 августнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё» дайжестида.

Ўзбекистон Марказий банки 16 августдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 9 август куни эълон қилинган курсга нисбатан 179 сўмга кўтарилган ва 1 доллар 9061 сўмга етган.

***

13 август куни Жиззах вилоятининг Фориш туманида Nexia ва Cobalt автомобиллари юзма-юз тўқнашиб кетди.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 5 киши ҳаётдан кўз юмди.

***

Россияда «Уралские авиалини» авиакомпаниясининг «Жуковский—Симферопол» йўналиши бўйича парвозга кўтарилган самолёти двигателларидаги қушлар туфайли фавқулодда қўнишга мажбур бўлди.

Ҳаво кемаси бортида 226 нафар йўловчи ва 7 нафар экипаж аъзоси бўлган.

«Урал авиакомпанияси экипаж аъзолари ўзларининг маҳорат ва матонатларини намоён этишди. Ҳаво кемаси командири — екатеринбурглик Дамир Юсупов. У ва унинг жамоаси 233 кишининг ҳаётини сақлаб қолди. Қаҳрамонлар», — дея ёзган Свердлов вилояти ҳокими Евгений Куйвашев Instagram саҳифасида.

Кейинроқ Россия бош вазири Дмитрий Медведев Подмосковеда фавқулодда қўндирилган «Урал ҳаво йўллари» авиакомпаниясининг А321 лайнери учувчиларини давлат мукофотларига тавсия этиш ҳақидаги фармонни имзолади.

Медведевнинг таъкидлашича, экипажнинг моҳирона хатти-ҳаракатлари туфайли авиафалокатнинг ва йўловчилар ҳалокатининг олди олинган.

***

Британиянинг Хилсборо шаҳрида яшовчи Бен Маскрофт ўз орзусини амалга ошира олмагани учун 95 килограммга озди.

176 кг вазнли британиялик азалий орзусини амалга оширишга  — Буюк Хитой деворига чиқишга қарор қилган, аммо самолётдаёқ ноқулайликларга дуч келган. Чунончи, хавфсизлик камарини узайтиришга тўғри келган, кўтарма столча эса унинг қорни туфайли пастга тушмаган.

***

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 15 август куни Хавфсизлик кенгашининг мамлакат ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятининг асосий натижалари ва истиқболдаги устувор йўналишларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда мамлакатнинг хорижий ҳамкорлар билан биргаликда эришилган амалий натижалар, глобал тенденциялар, шунингдек, жаҳон ва минтақада барқарорлик ва хавфсизликка таҳдид солаётган замонавий хатарлар кўриб чиқилди. Кейинги йилларга мўлжалланган ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг асосий вазифалари белгилаб олинди.

***

Қийноқларнинг олдини олиш бўйича марказ раҳбари Нурдин Сулаймонов Алмазбек Атамбаевнинг вақтинча сақлаш ҳибсхонасидаги шароитларини ўрганди.

Таъкидланишича, Алмазбек Атамбаев икки ўринли камерада сақланмоқда. Сиёсатчи изолятор ходимлари ҳаракатларига ҳеч қандай эътироз билдирмаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
The Best совринига даъвогар дарвозабонлар якуний учлиги маълум бўлди
Дунё
Гранатомёт зарбидан омон қолган Грузия президенти Шеварднадзе, коммунистларга қарши ов бошлаган Маккарти ва ҳалокатга учраган “Ту-104”. Кун хронологиясида 9 феврал...
Маҳаллий
Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда яна икки кишининг ҳаётини сақлаб қолди