Нима сабабдан ҳозирча электр энергия истеъмоли бўйича турли тарифларни жорий қилиш, кечки пайт уларни арзонлаштириш мумкин эмас? Энергетика вазирлиги ушбу саволга жавоб берди.
Ўрнатилаётган янги электр энергия ҳисоблагичлар кўп тарифли тизимга эга. Жумладан, уларни кун вақтига қараб электр энергияси ҳисобини юритиш учун ишлатилиши мумкин.
«Аммо ҳозирча бу тизим Ўзбекистонда жорий қилинмаган. Негаки, мазкур босқичда «тунги» ва «кундузги» тарифларни жорий этиш йўлида жиддий бир муаммо бор. Бу эса электр энергиянинг етказиб берилиши билан боғлиқдир. Агар биз истеъмолчига арзонроқ энергияни истеъмол қилишни танлаш имкониятини берганимизда, ушбу танловни 24 соатлик етказиб бериш билан мустаҳкамлашимиз керак бўлади.
Ҳозирги пайтда биз истеъмолчига ‘қиммат’ ва ‘арзон’ электр энергияни етказиб бера олмаймиз. Чунки ушбу электр энергияни етказиб беришда учрайдиган муаммолар туфайли биз истеъмолчиларни «қиммат» энергияни харид қилишга мажбурлаймиз. Яқин келажакда эса электр энергия нархларини уни истеъмол қилиш ҳажмига кўра дифференсияция қилиш имконияти кўриб чиқилади. Бу умумжаҳон амалиёти — учта тариф жорий қилинади — базавий, пасайтирилган ва юқори. Бу ҳисоб-китоб тизимини бирмунча мураккаблаштиради, аммо шу билан бирга, истеъмолчиларга нисбатан энг адолатли қарор бўлади», — дейилади вазирлик хабарида.
Изоҳ (0)