14 август, чоршанба куни Туркиянинг Истамбул шаҳри мезбонлик қилган футбол бўйича Европа Суперкубогида Европа Чемпионлар Лигаси ғолиби «Ливерпуль» Европа Лигаси совриндори Лондоннинг «Челси» клубига қарши майдонга тушди.
Учрашув давомида «аристократлар»дан Оливье Жиру (36) ҳамда Жоржиньо (101, пенальти) ўз номига биттадан гол ёздириб қўйган бўлса, Мерсисайд клуби вингери Садио Мане 48 ва 95-дақиқаларда Кепа Аррисабалага дарвозасини икки бор ишғол қилди.
Шу тариқа ўйиннинг асосий вақти ҳамда қўшимча бўлимлар 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.
Пенальтилар сериясида эса «Ливерпуль»нинг қўли баланд келди ва жамоа ўз тарихида 4 марта Европа Суперкубогини қўл киритди.
Эслатиб ўтамиз, «қизиллар» бунга қадар 1977, 2001 ва 2005 йилларда ҳам мазкур совринга эга чиққанди.
Қайд этиш жоиз, бош мураббий Юрген Клопп эса «Ливерпуль» билан 4 йил мобайнида 2-маротаба нуфузли совринни ўзиники қилди.
Европа Суперкубоги
14 август, чоршанба
«Ливерпуль»—«Челси» 2:2 (5:4—пенальтилар серияси)
Голлар: 0:1 — Жиру, 1:1 — 48 Мане, 2:1 — 95 Мане, 2:2 — 101, пенальти, Жоржиньо«Ливерпуль»: Адриан, ван Дейк, Матип, Робертсон (Александер-Арнолд, 90), Гомес, Ҳендерсон, Милнер (Вейналдум, 64), Окслейд-Чемберлен (Фирмино, 46), Фабиньо, Мане (Ориги, 103), Салоҳ
«Челси»: Аррисабалага, Зума, Кристенсен (Томори, 85), Эмерсон, Аспиликуэта, Ковачич (Баркли, 101), Жоржиньо, Пулишич (Маунт, 74), Канте, Педро, Жиру (Абраҳам, 74).
Пенальтилар серияси: 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 4:3, 4:4, 5:4
Огоҳлантиришлар:Аспиликуэта (79), Ҳендерсон (85), Александер-Арнолд (107)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)