Тонировка ҳақидаги ҳукумат қарорида фақат III классдаги М3 тоифадаги автотранспорт воситаларининг орқа ва ён ойналарига пардалар ўрнатишга рухсат берилгани қайд этилган экан. Бу ҳақда блогер Хушнуд Худойбердиев маълум қилди.
III классдаги йўловчиларни ташийдиган, ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ортиқ ва энг катта вазни 5 тоннадан кўп бўлган ҳамда фақат ўтириб кетишга мўлжалланган автотранспорт воситалари тушунилади.
Ҳукуматнинг мазкур қарори бўйича батафсил видеоизоҳ эълон қилинди.
Изоҳ (0)