Футбол бўйича Англия Премьер лигаси 1-туридан ўрин олган «Ливерпуль»—«Норвич» учрашувида ҳисоб 7-дақиқада «канарейкалар» ҳимоячиси Грант Ҳенли томонидан очилди.
У ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Шу тариқа Англия Премьер лигаси тарихда иккинчи марта автогол билан бошланди, деб ёзади Opta.
Қайд этиш жоиз, биринчиси 2015/16 йилги мавсумда содир бўлганди. Ўшанда «Тоттенҳэм» ҳимоячиси Кайл Уокер «Манчестер Юнайтед» қарши баҳсда автогол соҳиби бўлганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)