• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Фожиалардан ибрат олмайдиган одамзот. Хиросима ва Нагасаки фожиаларига салкам 75 йил бўлди

    ХХ аср! Инсоният тарихида энг қонли, энг фожиали аср. Бу асрда бўлиб ўтган икки жаҳон уруши ортидан содир бўлган мислсиз вайронагарчилик, ўн миллионлаб қурбонлар, АҚШ—Вьетнам уруши, Собиқ Иттифоқнинг Афғонистонга бостириб кириши, аср сўнгида собиқ Югославиянинг парчаланиши ортидан содир бўлган Болқон фожиалари — булар бир аср учун жуда кўплик қилади. Энг ёмон тарафи, бу мислсиз фожиалар, жаҳон урушлари инсоният тараққиётга эришиб, кимларнингдир фикрича «ўрта асрлар ёввойилигидан қутулиб, инсоният юксак маданий тараққий этган давр»да содир бўлди. ХХ аср фожиаларига қараб, айнан уруш чиқариш, вайронагарчилик «инсониятнинг маданий тараққий этишига боғлиқ эмас» деган фикр хаёлга келади. Сабаби, бугун —  XXI асрнинг 19-йилида ҳам инсоният ҳарбий харажатлар учун кўп маблағ ажратяпти. Ҳанузгача дунё тинч эмас.

    Маълумот ўрнида, 2019 йилда дунёдаги барча мамлакатларнинг умумий ҳарбий харажатлари салкам 2 триллион долларни ташкил этди.

    ХХ асрнинг энг фожиали ҳолати Иттифоқчиларнинг фашист Германияси шериги бўлмиш Японияга уруш эълон қилиш ортидан Осиёдаги империя урушда ҳолдан тойиб, мағлуб бўлиши арафасида мамлакатнинг икки шаҳрида тинч аҳоли устига АҚШ ҳарбийлари томонидан атом бомбаси ташланиши бўлган. Бугун ўша воқеаларга 74 йил бўляпти.

    Шу баҳонада «Дарё» колумнисти Ғайрат Йўлдош ўша машъум воқеаларни ёдга олди.

    * * *

    1945 йил 16 июлда АҚШнинг Нью-Мексико штатидаги полигонда дунёдаги илк атом бомбаси синови муваффақиятли ўтказилди. Портлаш кучи 21 килотонна тротилга тенг бўлди.

    Хиросима.

    Хиросима.
    Фото: Google Photos

    Ўша йили 24 июлда Потсдам конференцияси доирасидаги учрашувда АҚШ президенти Гарри Трумэн СССР раҳбари Сталинга АҚШ дунёни ларзага солиши мумкин бўлган янги қурол яратганини айтди.

    Трумэн эсдаликларида ёзишича, ўшанда Сталин унинг янги қурол ҳақидаги гапларига эътибор бермаган. Фақатгина қуролни японларга қарши қўллаб, уларни тезроқ енгиб чиқиш ҳақида гапирган. Ўша ерда бўлган Буюк Британия бош вазири Черчилль эсдаликларида «Сталин Трумэннинг гапларини яхши англаб етмагани учун унча эътибор бермаган эди. Мен эса Трумэннинг янги қурол ҳақидаги гапини яхши илғаб қолгандим. Орадан бироз вақт ўтганидан кейин Япониянинг икки шаҳрига ўша бомбалардан ташланганида у қурол атом бомбаси эканини билдик», деб ёзган.

    Маршал Жуковнинг хотираларида ёзилишича, Сталин ҳаммасини диққат билан эшитган, лекин суҳбатдошига ўзини ўта эътирборсиздай, масалани яхши тушунмагандай кўрсатган. Бунинг исботи сифатида Жуков Сталиннинг Потсдам конференциясидаги Трумэн билан учрашув тугаганданоқ ёнидаги Молотовга «Курчатовни тезлатиш керак» дегани ва Москвага қайтган заҳотиёқ ҳузурига Курчатовни чақириб, ишлар қандай кетаётгани билан қизиққани ҳақида ёзган. Жуковнинг ёзишича, СССР айғоқчилари америкаликлардан атом бомбаси лойиҳасини аллақачон ўғирлаб келиб бўлган эди ва Курчатов бошлиқ олимлар атом бомбаси яратиш устида ишлаётган эди.

    СССР айғоқчилари зўр ишлаган. АҚШдаги совет разведкаси айғоқчилардан бири Теодор Холл (СССР разведкаси билан 1944 йилдан ҳамкорлик бошлаган) ҳатто Потсдам конференциясидан бир неча кун олдин АҚШ атом бомбаси синовини қачон ўтказиши ҳақида Москвага хабар юборган эди. Шу туфайли Сталин сир бой бермаслик учун Труменнинг янги қурол ҳақидаги гапларини «эътиборсизлик» билан эшитди.

    1945 йил 25 июлда президент Трумэн 3 август куни Хиросима, Кокура, Ниигата ёки Нагасаки шаҳарлари йўналишидан бирини танлаб, атом бомбасини ташлаш ҳақида буйруқ берди. Бирданига бир нечта шаҳар рўйхати берилишининг сабаби, бир шаҳарда бомба ташлашга об-ҳаво халақит берса, бомба иккинчи шаҳарга ташланиши режа қилинган.

    26 июль куни АҚШ, Буюк Британия ва Хитой ҳукумати Японияни ҳеч қандай шартларсиз капитуляция қилиш ҳақидаги Поцдам конференцияси декларациясини имзолади ҳамда Япония ҳукуматига бу талабни юборди.

    Фото: Google Photos

    27 июль куни Япониядаги газеталар ва радиоканаллар декларациядаги талаб матни варақаларга чоп этилиб, Япония бўйлаб самолётлар орқали сочиб чиқилгани ҳақида хабар тарқатди.

    Япония ҳукумати ультиматумни қабул қилмаслигини, таслим бўлмаслигини маълум қилди.

    28 июлда Япония бош вазири Кантаро Сузуки матбуот анжуманида Потсдам конференциясида қабул қилинган, Японияга таслим бўлиш ультиматуми қўйилган декларацияни тан олмаслигини маълум қилди. Император Хирохито бош вазирнинг қарорини ўзгартирмади. 31 июль куни Коити Кидо билан телефон орқали мулоқот чоғида у император ҳокимияти ҳар қандай вазиятда муносиб ҳимоя қилиниши лозимлиги ҳақида гапирди.

    1945 йил 6 август куни эрталаб АҚШнинг B-29 Enola Gay номли бомбардировкачи самолёти экипаж командири полковник Пол Тиббетс бошчилигида Япониянинг Хиросима шаҳрига Little Boy («Кичик бола») деб аталган атом бомбасини ташлади. Бу бомбанинг кучи 13–18 килотонна тротил эквивалентига тенг эди.

    Орадан уч кун ўтиб, 1945 йил 9 август куни Fat Man («Бақалоқ») атом бомбаси Нагасаки шаҳрига ташланди. Бу бомбанинг кучи 21 килотонна тротил эквивалентига тенг эди. Нагасаки шаҳрига атом бомбасини учувчи Чарльз Суини бошлиқ бўлган B-29 Bockscar самолёти ташлади.

    Ўшанда Хиросимада 166 минг киши ҳалок бўлгани манбаларда келтирилади. Нагасакида 80 минг киши ҳалок бўлган.

    АҚШнинг мислсиз қурбонлар ва вайронагарчиликлар келтирган икки атом бомбасини тинч аҳоли устига ташлаганидан шокка тушган Япония бош вазири Кантаро Сузуки ва Япония ташқи ишлар вазири Того Сигенори зудлик билан иттифоқчиларга Япония сўзсиз таслим бўлишга рози экани ҳақида хабар юборди.

    1945 йил 15 август куни Япония таслим бўлгани эълон қилинди. Шу тариқа Иккинчи жаҳон уруши тугади. Аммо Япония таслим бўлгани ҳақидаги пакт 1945 йил 2 сентябрда имзоланди.

    АҚШ Япониянинг икки шаҳри устига ташлаган атом бомбалари Токио таслим бўлишини тезлаштирган бўлса-да, жаҳон афкор оммасининг танқидига учради. Дунё бўйлаб жуда кўплаб таниқли инсонлар АҚШнинг бу ишини қаттиқ қоралаб чиқади, уни инсониятга қарши жиноят деб баҳолади.

    Хиросима денгиз сатҳидан бироз баланд, Ота дарёсининг икки соҳили бўйлаб жойлашган шаҳардир. Шаҳарда урушгача 340 минг аҳоли яшаган. Ўшанда у аҳоли сони бўйича Япониянинг еттинчи шаҳри эди.

    Шаҳарда Япония жанубини ҳимоя қилиши лозим бўлган Япония армиясининг 5-дивизияси ва фелдмаршал Сюнроку Хати бошчилигидаги 2-асосий армия қўшинлари жойлашган эди. Шу жиҳатдан Хиросима Япония армияси учун мамлакат жанубидаги муҳим шаҳар эди.

    Хиросимада ҳам, Нагасакида ҳам уйлар асосан 1–2 қаватли, томи сопол билан ёпилган уйлар эди. Завод ва фабрикалар шаҳар ташқарисида эди.

    Хиросима.

    Хиросима.
    Фото: Google Photos

    Икки шаҳарда ҳам кўчалар торлиги, ўт ўчириш машиналари етишмовчилиги туфайли урушдан олдинги тинчлик замонларида ҳам турли сабаблар билан келиб чиққан ёнғинларни ўчириш осон бўлмаган. Икки шаҳарга бомба ташланиши ортидан катта ёнғин пайдо келиб чиқди. Портлаш натижасида пайдо бўлган тўлқин ёнғинни баттар кучайтирди. Шу тариқа, иккала шаҳар ҳам куйиб кул бўлди ва катта култепага айланди.

    Трумэн биринчи бомбани Хиросима, Кокура ёки Нагасакига 3 августда ташлашга кўрсатма берган бўлишига қарамай, бомба 6 август куни ташланишининг сабаби ҳаво ўша кунга қадар булутли бўлди, шу туфайли Трумэннинг буйруғини бажариш уч кун орқага сурилди.

    509-авиация аралаш полки командири полковник Пол Тиббетс назоратидаги B-29 бомбардимончи самолёти Хиросимадан 2500 километр узоқда жойлашган Тиниан оролидан учган эди. Уни Хиросимагача учта разведкачи, иккита назоратчи ва битта захира самолёти, жами олтита самолёт қўриқлаб борганди. Илк атом бомбаси Хиросимага эмас, Кокура ёки Нагасакидан бирига ташланиши ҳам мумкин эди. Бу иккита шаҳарга олдинроқ жўнатилган икки разведкачи самолёт командирлари бу шаҳарлар осмонини булут қоплаганини маълум қилди. Хиросимага учган разведкачи самолёт командири Майор Изерли Хиросима осмони очиқ экани ҳақида хабар берди. «Бомба биринчи нишонга ташлансин» деган буйруқ берилди; бомба Хиросимага ташланди.

    Эрталаб соат саккизларда Япония радарлари мамлакат томонга қараб учиб келаётган бир нечта АҚШ самолётларини пайқади. Ҳаво тревогаси эълон қилинди. Орадан бироз ўтиб, АҚШ самолётлари учта экани аниқ бўлгач, ҳаво тревогаси бекор қилинди. Бу пайтда АҚШнинг учта разведкачи самолёти асосий гуруҳдан узилиб, уч шаҳар — Хиросима, Кокура ва Нагасаки осмони ҳолатини билиш учун алоҳида учиб кетган эди.

    Япония ҳарбийлари ёқилғи тежаш мақсадида ҳавога, АҚШ самолётлари рўпарасига самолёт чиқармади ва одатдагидай радио орқали аҳолини бомба ҳужумидан пана жойларга бекинишга огоҳлантирди.

    Маҳаллий вақт билан соат саккиздан сал ўтиб B-29 9 километр баландликдан атом бомбасини пастга ташлади. Бомба ерга етмасдан 500 метр баландликда портлади.

    Бомба портлаши оқибатида ҳавода кучли гумбурлаш ва чақин содир бўлди, ерга жудаям кучли иссиқ шамол йўналди. Иссиқ шамол сониялар ичида ерга етиб борганда уйларнинг ёнаётган қисми ўт олди. Ойналар аввалига синиб тўкилди, сўнг эриб оқди. Эпицентрдан 2 километр радиус атрофидаги одамлар иссиқнинг кучлилигидан кўмирга айланиб қолди. Портлаш кучи шунчалик эдики, унинг тўлқини эпицентрдан 19 километргача бўлган масофадаги ойналарни синдириб юборди.

    Портлашдан икки дақиқа ўтиб бутун шаҳар олов ичида қолди. Портлаш оқибатида юзага келган тўлқиннинг тезлиги секундига 50–60 метр тезликда бўлди ва бу оловни баттар кучайтириб юборди. Эпицентрдан узоқроқда бўлган кўплаб аёллар, болалар, қариялар ёнғиндан қочишга улгурмай ҳалок бўлди.

    Фото: Google Photos

    Атом бомбаси портлашидан бир неча кун ўтиб, япон тиббиёт ходимлари нурланишнинг илк симптомларини аниқлади. Одамлар орасида қўрқинчли касаллик ҳақида ваҳима тарқалди. Портлашдан омон қолган одамлар энди кучли нурланишдан ҳалок бўла бошлади.

    Нагасакининг тақдири ҳам Хиросиманикидай бўлди. Хиросимадан кичикроқ бу шаҳар икки кичик дарёси бор икки водийда жойлашган, шаҳарни икки водий ўртасидаги кичик тоғ тизмаси иккига ажратиб турар эди.

    Шаҳар Иккинчи жаҳон урушида Япония ҳарбийлари учун муҳим нуқта саналар эди. Шаҳардаги порт ҳам муҳим эди. Шунингдек, бу шаҳарда Япония армияси учун ҳарбий техника ишлаб чиқарган Mitsubishi заводлари бор эди. Бундан ташқари, шаҳарда бошқа кўпгина ҳарбий анжомлар ва ҳарбий кемалар ишлаб чиқарилган.

    Нагасаки шаҳри атом бомбаси ташлангунга қадар жиддий ҳужумга учрамаган ва вайрон бўлмаган эди. Шаҳарда атом бомбаси ташланиши арафасида 200 минг одам бўлган. АҚШ ҳарбийлари Нагасакига атом бомбаси ташлашни 11 августга мўлжаллаган эди. Аммо метереологлар 10 августдан булутли ҳаво бошланишини маълум қилганидан сўнг Нагасакига бомба ташлаш режаси икки кун олдинга сурилди.

    Атом бомбаси ташлаш Хиросимада қандай амалга оширилган бўлса, Нагасакида ҳам шу тахлит амалга оширилди. Майор Чарльз Суини бошчилигидаги B-29 Тиниан оролидан ҳавога кўтарилди. Бу сафар B-29 га битта захира ва иккита разведкачи самолёт ҳамроҳлик қилди.

    Олдинроқдан ҳаракат қилган разведкачи самолётларнинг бири Кокурадан, бири Нагасакидан шаҳарлар осмони бироз булутли экани, аммо бу бомба ташлаш учун халақит бермаслигини маълум қилди.

    B-29 аввалига Кокура йўналиши бўйлаб ҳаракатланди. Аммо йўлда булут тўпига дуч келиб, таваккал қилишни хоҳламади ва йўналишни Нагасакига қараб ўзгартирди.

    Маҳаллий вақт билан соат 10:56 да Нагасакига етиб келган B-29 шаҳарни булут билан қоплангани устидан чиқди. Суини шаҳар объектларини аниқроқ кўриш учун самолётни бироз пастлатди. Шунда унинг ёрдамчиси Кермит Бихан шаҳар стадионини илғаб қолди, шундан сўнг бомба пастга ташлаб юборилди. Буёғи Хиросимада қандай бўлган бўлса, шу тарзда содир бўлди.

    Нагасаки.

    Нагасаки.
    Фото: Google Photos

    Портлаш ердан 500 метр тепада содир бўлди. Кучли овоз ва чақнаш, ортидан цельсий бўйича минг градусдан ошиқ иссиқ тўлқин пастга — шаҳарга ёпирилди. Эпицентр атрофидаги 2000 метр радиусда бўлган тирик жоннинг ҳаммаси кўмирга айланди. Шаҳарни кучли ёнғин қоплади; қолганлар ёнғин ичида қолиб ҳалок бўлди. Портлаш кучи 21 килонтоннага етган эди.

    Уруш тугади. Япония мағлуб бўлиб, ғолибларга компенсация тўлади. Мамлакат тинч ривожланишга ўтди. Хиросима ва Нагасаки ҳам қайта тикланди. Аммо бу икки шаҳарда ташланган атом бомбаларидан мерос бўлиб юқори радиация таъсири сақланиб қолди. Узоқ йиллар бу шаҳарларда касалликлар, болаларнинг радиация юқорилиги туфайли ногирон туғилиши ҳолатлари давом этди.

    Бугунги Нагасаки.

    Бугунги Нагасаки.
    Фото: The Guardian

    Шу икки бомба туфайли Япония оғир фожиа ва вайронагарчиликни бошидан ўтказган бўлса ҳам, жаҳон афкор оммаси бундан етарлича хулоса чиқармади. 1945 йилда атом бомбаси фақат АҚШда бўлса, орадан 2–3 йил ўтиб СССР ҳам бундай бомбага эга бўлди. 1950 йиллар бошида Буюк Британия, сўнг Франция ҳам шундай қуролга эга бўлди. 1960-йилларда Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Исроил, КХДР ўз ядро қуролларини ишлаб чиқди.

    Мавзуга доир:

    Ядро қуроли кимларда бор? Кимда кўпроқ?

    Ўтган асрнинг 50-йилларидан бошлаб 90-йилларигача Ер юзида мингдан ошиқ ядро қуроли синови ўтказилди. Бугун ядро қуролига эга бўлган давлатларнинг қуролни синовдан ўтказиш ва унга эга бўлиш учун қилган умумий харажатларини ҳисобласа, нечадир юз миллиард доллардан ошиб кетади. Биргина Хитойнинг ўзи физика-ядро лабораториялари, уранни бойитиш заводи, ядро қуролини синовдан ўтказиш полигонини қуриш ва керакли мутахассисларни ўқитиб тайёрлаш ва ниҳоят ядро қуролини синовдан ўтказиш учун ўтган асрнинг 60-йилларида қарийб 10 миллиард доллар харажат қилган эди. Энди қурол арсеналлари таркибида минглаб атом бомбалари ва бошқа ядро қуролларини ишлаб чиқариб сақлаётган АҚШ ва Россиянинг бу соҳада қилган ва қилаётган харажатларининг ҳисоби йўқ.

    Бугунги Хиросима.

    Бугунги Хиросима.
    Фото: The Guardian

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    09.08.2019, 16:14   Изоҳ (0)   90269
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.