Қирғизистон бош прокуратураси Қўй-Тош қишлоғида собиқ президент Алмазбек Атамбаев ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасида содир бўлган воқеа бўйича тергов ишини бошлади, деб хабар қилади «ТАСС».

Фото: «KP.ru»

«Бош прокуратура 7 август куни Қўй-Тошда содир бўлган воқеадан сўнг, ‘оммавий тартибсизлик’, ‘қотиллик’, ‘асирларни қўлга олиш’ моддалари бўйича судолди ишини очди», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, собиқ президенти бунга қадар уч маротаба ИИВга сўроққа чақирилган, бироқ у «органларнинг қонуний талабини жавобсиз қолдирган». Шу сабабли терговчи «Атамбаевни мажбуран олиб келиш бўйича» қарор чиқарган ва бу иш Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига топширилган.