АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер ўрта узоқликка учувчи ракеталарни Осиёга жойлаштириш таклифини илгари сурди, деб хабар берди Tengrinews.
«Ҳа, мен буни хоҳлардим. Бунинг бир неча ойдан сўнг бўлишини истардим, лекин бундай ишлар одатда кўп вақт талаб этади», — дейди Эспер.
2019 йилнинг аввалида Вашингтон ўрта ва кичик узоқликка учувчи ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартномадан чиққанини маълум қилиб, Россияни ушбу шартнома шартларини бузганликда айблади.
Июль бошида Россия президенти Владимир Путин ушбу шартномани бекор қилувчи қонунни имзолади.
Изоҳ (0)