Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволаниш ҳуқуқини берувчи касалликлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор лойиҳаси эълон қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ушбу лойиҳа асосида касалликларнинг маълум турларини қайси соғлиқни сақлаш марказларида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволаниш ҳуқуқини бериши шакллантирилмоқда. Хусусан:
— Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказида патологияли ҳомиладор аёллар учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволаниш ҳуқуқини берувчи касаллик (ҳолат)лар;
— академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида (катта ёшдаги) мижозларга давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиш ҳуқуқини берувчи касаллик (ҳолатлар)лар;
— Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида 18 ёшгача бўлган болаларга давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиш ҳуқуқини берувчи касаллик (ҳолат)лар;
— Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказида (катта ёшдаги) мижозларга давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиш ҳуқуқини берувчи касаллик (ҳолат)лар;
— Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказида 18 ёшгача бўлган болаларга давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиш ҳуқуқини берувчи касаллик (ҳолат)лар;
— жинсий йўл орқали юқувчи инфекциялар;
— Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пулъмонология илмий-амалий тиббиёт марказида (катта ёшдаги) мижозларга давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиш ҳуқуқини берувчи касаллик (ҳолат)лар;
— Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида (катта ёшдаги) мижозларга давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиш ҳуқуқини берувчи касаллик (ҳолат)лар;
— Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида 18 ёшгача бўлган болаларга давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиш ҳуқуқини берувчи касаллик (ҳолат)лар;
— 18 ёшгача бўлган болаларга давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ихтисослик бўйича тиббий ёрдам кўрсатиш ҳуқуқини берувчи касаллик (ҳолат)лар.
Изоҳ (0)