Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида яшовчи 48 ёшли Т.С. 23 июль куни Қўрғонча кўчасида ўзаро жанжал оқибатида таниши 56 ёшли Б.К.ни танасининг турли жойларига қўллари билан уриб жароҳат етказган.
Натижада Б.К. касалхонага ётқизилган. «Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Т.С. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади Ўзбекистон ИИВ ахборотида.
Изоҳ (0)