Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Россия Мудофаа вазирлиги «ҳарбий интернет»ни синовдан ўтказди, деб хабар беради «Gazeta.ru».

Фото: «Известия»

Фото: «Известия»

Таъкидланишича, синов вақтида Россия Марказий ҳарбий округига қарашли, орасидаги масофа 2 минг километрдан юқори бўлган дала бошқарув пунктлари ўртасида ўзаро маълумотлар алмашилган. Ушбу ҳолатда маълумотлар алмашинуви тезлиги 300 мегабит/сонияни ташкил этган. Бунинг учун махсус техникалар, шунингдек, 1,5 мингдан ортиқ шифрлаш ва алоқа воситаларидан фойдаланилган.

«Яратилган тармоқ тўлиқ автоном бўлиб, ‘ташқи’ интернет билан боғловчи трафик алмашиш нуқтасига эга эмас», — дейилади хабарда.

Аниқлик киритилишича, синов вақтида катта ҳажмдаги файллар, жумладан, видео ва аудиолар ҳам узатилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар