Мўғулистон президенти Халтмагийн Баттулга АҚШ президенти Дональд Трампнинг 13 ёшли ўғли Берронга от совға қилди, деб хабар бермоқда Asia-Plus.
Таъкидланишича, от мўғил маданиятида катта аҳамиятга эга. Бу ўғил болаларга берилувчи анъанавий совға. От мўғиллар империясида одамлар орзу қилувчи энг қиммат совға бўлган ва ҳозиргача шундай.
Беррон Дональд Трампнинг учинчи рафиқаси Мелания Трампдан бўлган ягона ўғилдир.
Айни пайтда Мўғулистон президенти давлат ташрифи билан АҚШда бўлиб турибди. У ташриф доирасида АҚШ президенти Дональд Трамп билан яккама-якка, шунингдек кенгайтирилган тартибда музокара олиб боради.
Изоҳ (0)