«Грозний» телеканали эфирида чиққан сюжетда 16 ёшли ўсмир Магомед Ахматовни Чечен ҳукуматини танқид қилгани учун кечирим сўрашга мажбур қилишди, деб хабар беради TJournal. Теледастур 46 дақиқадан кўпроқ давом этди.
Видеоёзувда Чеченистон муфтийси Салаҳ Межиев Ахматов билан суҳбат олиб борган. У ўспирин томонидан ҳукуматга қарата айтилган танқидлардан парчаларни ўқиб эшиттирди. Йигитча йиғлаб юборди ҳамда Чеченистон республикаси ва халқи олдида узр сўради. У турли интернет-тарғиботларга берилиб кетиб, ҳукумат ҳақида салбий изоҳларни ҳеч бир асоссиз қолдирганини айтди. Улардан бирида ўспирин ҳукуматни коррупцияда айблаб, Рамзан Қодировни «диндан қайтган» деб атаган.
Магомед Ахматовнинг онаси ўғлини назорат қила олмаганини айтган бўлса, амакиси жияни ўз оиласини шарманда қилгани, энди Чеченистон қонунларига яраша жавоб бериши лозимлигини таъкидлаган.
Изоҳ (0)