Франкфурт Майн марказий темирйўл вокзалида Эритреядан келган муҳожир юқори тезликда ҳаракатланаётган поезд остига саккиз ёшли болакай ва унинг онасини итариб юбориб, воқеа жойидан яширинишга уринди, деб хабар берди Tengrinews.
40 ёшли аёл релслар орасига йиқилиб тушгани сабаб омон қолган. Бироқ болакайда ҳеч қандай имконият бўлмаган, у воқеа жойида ҳалок бўлган.
Кузатув камераларига муҳрланган видеога кўра, жиноятчи содир бўлган воқеадан сўнг қочишга уринган. Аввалига у платформа бўйлаб, ундан кейин эса релслар устидан сакраб югурган. Бир нечта гувоҳлар унинг ортидан югуриб, қўшни кўчада етиб олган ва полиция ёрдамида жиноятчини қўлга олишган. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбон ва жиноятчи бир-бирини танимайди.
Мазкур воқеадан сўнг, полиция станцияни бир неча соатга ёпиб қўйган. Йўловчилар эвакуация қилинган.
Изоҳ (0)