Африкада ёввойи табиатнинг яксон қилиниши ва браконьерлар сабаб оқ каркидонлар популяцияси қисқариб кетмоқда, деб хабар беради National Geographic.
Шунингдек, жуда тажовузкорона ҳаёт кечирувчи ҳайвонларнинг ўзлари ҳам яшаш тарзларига салбий таъсир кўрсатади. Уларда кўпайиш ҳам жуда секин, янги туғилган каркидонга эса нафақат турли касаллик ва йиртқичлар, балки йирик нар каркидонлар ҳам хавф туғдиради.
Шимол оқ каркидонлари Ер сайёрасида деярли қолмаган — Судан лақабли сўнгги каркидон қариликдан вафот этганидан кейин икки донагина каркидон қолган.
Каркидонлар наслини сақлаб қолиш мақсадида ўтган йили Сан-Диего ҳайвонот боғидаги ёш урғочи каркидон сунъий равишда уруғлантирилган эди. 28 июль куни Шимолий Америкада биринчи каркидон дунёга келди.
Шимол каркидонларининг популяциясини қайта тиклаш учун ҳали жуда кўп вақт керак, бироқ янги туғилган каркидон ушбу мақсадларни амалга ошириш йўлида муҳим қадам бўлди.
Сан-Диего ҳайвонот боғи каркидонлар популяциясини қайта тиклаш дастурида иштирок этмоқда; бу ерда табиий равишда 14 та қора каркидон, 99 та жануб оқ каркидони ҳамда 73 ҳинд каркидони дунёга келган.
Изоҳ (0)