Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Жаҳон банки Директорлар кенгаши томонидан «Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш» дастлабки лойиҳасини амалга ошириш учун Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағини Ўзбекистонга тақдим этиш маъқулланди.

Фото: Жаҳон банки

Фото: Жаҳон банки

Президент қарорига мувофиқ, лойиҳа доирасидаги тажриба-синов шаҳарлари сифатида Янгийўл (Тошкент вилояти), Когон (Бухоро вилояти) ва Чортоқ (Наманган вилояти) белгиланган.

Қуйидагилар лойиҳани молиялаштириш манбалари этиб белгиланди:

ХТТБнинг 5 йиллик имтиёзли даврни қўшиб ҳисоблаганда қайтариш муддати 30 йил бўлган 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағлари;

Ўзбекистон Республикасининг солиқ ва божхона имтиёзларидан, шунингдек, кўчиб ўтиш бўйича харажатларни қоплашдан иборат эквиваленти 24,12 миллион АҚШ доллари миқдоридаги ҳиссаси.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги лойиҳанинг ўз вақтида амалга оширилиши, шунингдек, ХТТБ қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.

Лойиҳани амалга ошириш доирасида ХТТБ қарз маблағини сўндириш, шунингдек, фоизлар, воситачилик ҳақи ва бошқа чиқимларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон давлат бюджети ва тегишли вилоятларнинг маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қопланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар