Жайпур Ҳиндистоннинг «сеҳрли» шаҳарларидан бири ҳисобланади. Шаҳар бинолари пушти рангли тошлардан қурилгани боис, халқ тилида у «пушти шаҳар» деб аталади. Жайпур ўзининг бозорлари, ажойиб ибодатхоналари, кичик дўконлари билан танилган ва сайёҳлар томонидан кўп бор эътироф этилган. «Пушти шаҳар» ҳозирги вақтда UNESCO’нинг жаҳон мероси рўйхатига ҳам киритилган. TravelAsk тақдим этган Жайпурнинг суратларини томоша қилиб, бунга ўзингиз ҳам амин бўлишингиз мумкин.
Фото: TravelAsk
Изоҳ (0)