АҚШ давлат котиби Майк Помпео «Эрон халқи билан тўғридан тўғри гаплашиб олиши» учун мамлакатга қўйишмаганидан шикоят қилди.
Шу билан бирга, у Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зариф АҚШга эмин-эркин келиб кетиши ва «бамайлихотир гапириш ҳуқуқига эга» эканлигини билдирган.
«Наҳот Эрондаги тузум билан боғлиқ ҳолатлар шунинг ўзини амалга оширишга имкон бермайдиган даражада ёмон бўлса? Халқ тозаланмаган ва кесилмаган ҳақиқатни билса нима бўлади?» — дея таажжубланган Помпео Twitter’даги саҳифасида.
Изоҳ (0)