Сеулда жойлашган Инчхон халқаро аэропортида Жанубий Корея ҳудудига ноқонуний киришга уринган 26 ёшли Ўзбекистон фуқароси, 34 ёшли россиялик ва 25 ёшли Қозоғистон фуқароси қўлга олинди, деб хабар беради «NUZ.uz».
Уч нафар эркак мамлакатга турист сифатида келган. Бироқ кореялик амалдорлар улар аслида ноқонуний равишда ишга жойлашиш ниятида эканлигини сезиб қолиб, уларни ўз ватанига қайтариб юбориш бўйича қарор қабул қилган.
Муҳожирлар депорт қилинадиган фуқаролар сақланадиган махсус хонага жойлаштирилган бўлиб, улар айнан шу ерда қочиш режасини тузган. Эркаклар аэропорт ҳудудидан яшириниб, Жанубий Кореяга киришга уринган.
Ҳожатхонага кирган муҳожирлар у ернинг шифти орқали вентиляция шахтасидан ўтиб, бинонинг бошқа қанотига эмаклаб боришга муваффақ бўлган. Бироқ қўриқлаш хизмати томонидан берилган «тревога»дан сўнг, улар аэропорт хавфсизлик хизмати томонидан қўлга олинган.
Изоҳ (0)