• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Абитуриентлар диққатига: Тиббиёт олийгоҳларига ўқишга тавсия этилган абитуриентлар тиббий кўрикдан ўтолмаса, ўқишга қабул қилинмаслиги мумкин

    Тиббиёт олийгоҳларига тавсия этилган абитуриентлар тиббий кўрикдан ўтказилгандан сўнг ўқишга қабул қилинади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари журналистлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.

    Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

    Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

    Анжуманда Тошкент тиббиёт академияси ректори Лазиз Тўйчиевнинг маълум қилишича, тиббий кўрик абитуриент талаба бўлганидан кейин ўқишга имконияти, унда бир нечта офталмологик муаммолар — рангларни танлай олмаслиги ёки кейинчалик тиббий ёрдамда мутахассис сифатида фаолият кўрсатишда маълум бир чегараланган ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ўтказилган.

    «Лекин бу йил тиббий маълумотнома бекор қилинди. Агар тиббиёт академияси мисолида оладиган бўлсак, топширилган ҳужжатларнинг ярмидан кўпи ҳудудларда топширилди. Буларни тиббий кўрик қилиш мутлақо имконияти йўқ ва бу норматив ҳужжатларда кўрсатилмаган. Агар абитуриентлар маълум бир тест имтиҳонларидан ўтиб, талабаликка тавсия этилса, уларнинг ҳар бири билан мулоқот қилиб, керак бўлса, тиббий кўрикдан ўтказмоқчимиз», — дея таъкидлади академия ректори.

    Лазиз Тўйчиевнинг айтишича, талабаликка тавсия этилган абитуриент тиббий кўрикдан ўтолмаса, абитуриент танлаган учта йўналишнинг қолган иккитасига тавсия этилиши мумкин. Абитуриентда учта йўналишни танлаш имкони бор. Танланган йўналишларнинг аксарият йўналиши тиббиёт эмас, лекин топшираётган имтиҳонлари бир хил бўлган биология ва бир нечта гуманитар йўналишлардир.

    «Бу масала муҳокамада. Ўқишга тавсия этилаган абитуриентни ўқишга қабул қилишимиз, маълум бир даражада ўқитишимиз ҳам мумкин. Лекин у ишлай олмайди. Буни тавсия этилган абитуриентларга тушунтирамиз. Уларнинг учта йўналишдан биттасини танлашга ҳаққи бор. Олдиндан абитуриентларга бу нарсани айтишни имкони йўқ. Чунки абитуриентларнинг 60 фоизи ҳудудлардан ариза топширган. Авваллари 10 мингдан зиёд абитуриент ҳужжат топширарди ва уларни тиббий кўригини ўтказардик. Ҳозир ўқишга тавсия этилганлар сони 500 нафар атрофида бўлади. Уларни бир кунда тиббий кўрикдан ўтказиш имконияти бор, — дея қўшимча қилди ректор.

    Вазирликнинг фан ва таълим бош бошқармаси бошлиғи Ўктам Исмоиловнинг айтишича, Соғлиқни сақлаш, Адлия ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ҳамда бир қанча тегишли идоралар ушбу ҳужжат устида ишламоқда. Абитуриентлар имтиҳонлардан ўтгунга қадар масалага тўлиқ ойдинлик киритилади.

    29.07.2019, 15:22   Изоҳ (0)   18746
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Электр энергияси вақтида етказиб берилмаган тақдирда компенсация тўлаш механизми ишлаб чиқилмоқда

    29.07.2019, 15:20

    Андижондаги кўзбўямачиликда алданиб, бир умрга Россияга кетишга қарор қилган аёл ўз жонига қасд қилишга уринди

    29.07.2019, 15:06

    Тошкентда Тиббиёт академиясига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 25 минг доллар олган қашқадарёлик шифокор ушланди

    29.07.2019, 15:05

    Ўзбекистонда хорижий ОТМлар дипломларини нострификация қилиш соддалаштирилмоқда

    29.07.2019, 14:56

    «Ҳудудий электр тармоқлари»: Бунчалик даражада электр энергияга талаб ошиб кетишига тайёр эмас эдик

    29.07.2019, 14:44

    ОТМларга кириш имтиҳонлари сабаб Фарғонадаги бир қатор кўчалар вақтинча ёпилади

    29.07.2019, 14:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нима учун ёзда касал бўлиш хавфлироқ: ичак инфекцияларининг олдини олиш бўйича оддий маслаҳатлар

    Маслаҳатлар | 28 июн, 14:55

    Польшада дунёдаги энг қадимги бумеранг топилди (фото)

    Дунё | 28 июн, 14:45

    Косондаги боғчада 2,5 ёшли қиз вафот этгани юзасидан жиноий иш очилди

    Ўзбекистон | 28 июн, 14:30

    Жанубий кореялик актёр Ли Мин Хо мухлисларидан жуда кўп совға олгани учун танқид остида қолди

    Кино | 28 июн, 14:25

    Симоне Инзаги: “Бундай баҳслар бизнинг ўсишимизга ёрдам беради”

    Спорт | 28 июн, 14:22

    Олий суд биносида электр таъминоти тиклангани маълум қилинди 

    Ўзбекистон | 28 июн, 14:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.