Испания футбол федерациянинг маълум қилишича, мамлакат чемпионати учрашувлари фақатгина ҳафтанинг дам олиш кунлари бўлиб ўтади.
Ла Лиганинг янги мавсум дастлабки учрашувлари рўйхати шундай кўринишда тузилди. Ўйинлар жума ёки душанба кунлари ўтказилмайдиган бўлди.
Бу жума ва душанба кунги баҳслар намойиш этилишини ҳисобга олган ҳолда Испания чемпионати трансляцияси ҳуқуқини қўлга киритган компанияларга таъсир қилиши мумкин. Эндиликда мазкур компаниялар катта миқдорда товон пули талаб қилиши мумкин.
Маълум бўлишича, ушбу қарор Ла Лигадаги норозиликлар сабаб қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)