Ўзбекистон мамлакатдаги интернет инфратузилмасини Хитой кредити маблағлари эвазига яхшилашни режалаштирмоқда. Spot’нинг хабар беришича, Вазирлар Маҳкамасининг яқинда шу масала бўйича эълон қилган қарори лойиҳасида кўрсатиб ўтилган.
Гап «Ўзбектелеком» телекоммуникация инфратузилмаларини модернизация қилиш ва ривожлантириш лойиҳаси ҳақида кетмоқда. Уларни Хитой давлат банкининг 40 миллион доллар кредити ҳисобига 5 йил муддатга молиялаштириш кўзда тутилган.
Бу маълумотларни узатиш, кенг полосали оптик тармоқларни ривожлантириш ва мобил алоқа тармоқларини модернизациялашга замонавий технологияларни жорий этишга ёрдам бериши кутилмоқда.
Шунингдек, «Телекоммуникация тармоқларини 5G технологияларини жорий этиш истиқболи билан ривожлантириш», «Маълумотларни сақлаш ва уларга ишлов бериш марказини кенгайтириш» ва «Интернет тармоғига кенг полосали уланиш бўйича симсиз технологияларни жорий этиш» каби лойиҳалар ҳам назарда тутилган.
Изоҳ (0)