Екатеринбургда икки нафар эркак Россия президенти Владимир Путиннинг кортежини миналаштиришга уринди, деб хабар беради «Gazeta.ru».
Таъкидланишича, эркаклар портловчи қурилманинг муляжини Россия етакчисининг кортежи ҳаракатланадиган йўлга ўрнатган.
Полиция ходимлари ёлғон портлашни уюштиришга уринган гумонланувчиларни қўлга олган. Улар ўз ҳаракатларини ҳуқуқ-тартибот органларининг бунақа вазиятда қандай йўл тутишини синамоқчи бўлганликлари билан изоҳлаган.
ИИВ ходимларининг маълумотларига кўра, эркакларнинг иккиси ҳам Екатеринбург фуқароси ҳисобланади ва улар бундан олдин судланган.
Изоҳ (0)