«Дарё» ўтиб бораётган ҳафтанинг қизғин баҳсларга сабаб бўлган твитларни диққатингизга ҳавола этади.
«Оливер Стоуннинг Путин билан уюштирган охирги интервюси ниҳоятда қизиқ», – Шон Уокер, журналист.
«Тез орада Британия Борис Жонсонники бўлади. У бутун ҳаёти мобайнида айнан шу лаҳзаларга тайёргарлик кўрди. Аммо у бунга тайёрми? @TomMcTague Борис Жонсоннинг ўзи деярли тўхталмаган, нутқлари, қаҳрамонлари ва ҳаётий босқичлари орқали унинг қандай шахс экани ҳақида ёзади», – Прашат Рао, The Atlantic мухбири.
«1925 йилги тақиққа қарши намойиш уюштираётган америкалик эркаклар намойишлари самимий бўлган эди», – Симон Кюстенмахер, блогер.
«Янги сайланган Украина радасининг 20 фоизини аёллар ташкил этди. Сезиларли ўсиш ва Украина учун янги рекорд», – Олександр Шчерба, Украинанинг Австриядаги фавқулодда ва мухтор элчиси.
«Фазогир кучуклар Белка ва Стрелка ерга қўнгач олинган сурат», – Soviet Visuals.
«Борис Жонсоннинг Brexit бўйича келишуви йўқлиги иш ўринларининг қисқаришини, дўконлардаги нархларнинг ўсишини ва Миллий соғлиқни сақлаш хизматининг Дональд Трамп билан келишуви асосида Америка корпорацияларига сотилиш хавфини юзага келтирган бўлар эди. Британия халқи умумхалқ сайловида ким бош вазир бўлиши масаласини ҳал қилиши лозим», – Жереми Корбин, Лейбористлар партияси етакчиси.
«Раҳбар бўлиш учун ўз сайлов кампанияси давомида Борис Жонсон иқтисодиётни вайрон қилган банкирларнинг энг йирик ҳимоячиси эканини таъкидлади. Унинг сизлар (оддий халқ) билан иши йўқ, у фақат ўзи ва ўта бой дўстлари ҳақида қайғуради. Янги бош вазиримиз ҳақидаги ҳақиқатни тарқатинг», – Лейбористлар партияси.
«Расмий равишда Лондон дунёнинг биринчи рақамли миллий боғ шаҳрига айланди», – Содиқ Хон, Лондон шаҳри ҳокими.
«Ҳиллари ва мен янги дунёга келган набирамиз Жасперни кўришдан бошимиз кўкка етди», – Билл Клинтон, АҚШнинг 42-президенти.
«Гватемала машиналар карвонини ташкил қилиб, криминал қайдлари бор кўплаб одамларни АҚШга юбориши билан Учинчи хавфсизлик келишувини бузяпти. Биз келишувга амал қилмоқчи эдик. Ҳозирда эса биз тақиқлар ҳақида бош қотиряпмиз», – Дональд Трамп, АҚШ президенти.
Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.
Изоҳ (0)