Исфаранинг Ворух жамоатида Тожикистон фуқароси ҳалок бўлиши ва бир неча киши жароҳатланишига сабаб бўлган қуролли можарога қарамай Тожикистон ва Қирғизистон президентлари учрашувига тайёргарлик давом этмоқда. Бу ҳақда Asia-Plus хабар берди.
Тожикистон ҳукуматидаги манбага кўра. давлат раҳбарлари учрашувини қолдириш ёки бошқа санага кўчириш ҳақида гап кетаётгани йўқ.
Олдинроқ Эмомали Раҳмон 26 июль куни Исфарага ташриф буюриши ва бу ерда Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков билан учрашиши режалаштирилганди.
Томонлар тожик—қирғиз чегарасини демаркация ва делимитацияси масалаларини муҳокама қилиши, маҳаллий аҳоли билан мулоқотда бўлиши кўзда тутилган..
Изоҳ (0)